46308

Ўзбекистонда 16.5 млн сўмга «тонировка» қилинган биринчи автомобиль сурати эълон қилинди (фото)

Технология 24 август 9:27 2 542

Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов Facebook’даги саҳифасида Тошкент шаҳрида енгил автотранспорт воситаси ойналари тонировкаси (қорайтириш) учун бериладиган рухсатнома сурати билан бўлишди.

16 миллион сўм тўлаш эвазига бир йилга бериладиган рухсатнома ва ва «тонировка» қилинган биринчи автомобиль сурати Telegram-каналлардан биридан олинган.

Фото: «Водий бозор»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўлов жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм)да бўлиши белгиланганди.

Изоҳ билдириш