4262

Қирғизистон Тошкент-Томчи авиарейсини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб бормоқда

Технология 20 апрель 10:59 324

Қирғизистон ҳукумати Тошкент-Томчи-Тошкент йўналишини ташкил этиш борасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қирғизистон туризм департаменти директори Азамат Жаманкулов маълум қилган.

«Шундай вариант кўриб чиқилмоқда. Айни пайтда «Иссиқ-Кўл» аэропорти Олмаота, Новосибирск ва Ўш йўналишлари бўйича самолётларга хизмат кўрсатади», — деб ёзмоқда knews.kg.

Томчи қишлоғи яқинида жойлашган «Иссиқ-Кўл» халқаро аэропорти «МАМ» очиқ акциядорлик жамиятининг Иссиқ-Кўл филиали таркибига киради ҳамда ҳудуднинг туристик салоҳияти эвазига ривожланиш истиқболига эга.

Изоҳ билдириш