«GM Uzbekistan» автомобиль заводи Россия Федерациясида 2018 йилнинг бошидан буён 5 мингдан ортиқ автомобиль сотди.
Европа бизнес Ассоциацияси автомобилсозлар Қўмитасининг маълумотига кўра, GM Uzbekistan автомобиллари савдоси Россия Федерациясида 40 % га ошган.
Январь-май ойларида компания Россияда 5184та автомобиль сотган бўлиб, 2017 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 3707тадан иборат бўлган эди. Компаниянинг Россия бозоридаги улуши ҳам 0,7% гача ўсди. 2017 йилда бу 0,6% ни ташкил этган эди.
«Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати