40794

Captiva ишлаб чиқариш тўхтатилади

Технология 1 июнь 12:09 1 456

Асака автомобиль заводи 2018 йил охиригача Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳаиқда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов маълум қилди, дея хабар берди Қун.уз

«Ҳозирда Captiva ўрнини босадиганлар тайёрланмоқда. Машина ўз ҳаёт циклининг охирига яқинлашмоқда. Йил охиригача уни чиқаришни тўхтатамиз», – деди Салимов.

Ўзбекистонда Captiva 2007 йил октябрь ойидан бери ишлаб чиқарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани хабар берилганди. Ушбу синфдаги автомобилларга бўлган эҳтиёж Spark автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланади.

Изоҳ билдириш