39948

Тошкентда айрим автобуслар қатнови тўхтатилди.

Технология 24 май 17:19 993

Тошкент шаҳрида 118- ва 7Б йўналишларидаги (Тошкент вокзали а/с — Нурафшон кўчаси) автобуслар қатнови тўхтатилди. Бу ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар бермоқда.

Шунингдек, 151-йўналишда ҳаракатланувчи автобус йўналиши номи ўзгарди — у эндиликда «Чилонзор буюм бозори — Юнусобод 19-даҳаси бекати» деб номланади. Ҳаракатланиш жадвали соат 6:00дан 21:00гача этиб белгиланган.

Бундан ташқари, Яккасарой туманида Шота Руставели ва Муқимий қўчалари кесишмасидаги транспорт ўтказгичини реконструкция қилиш ишлари якунлангани муносабати билан 32-,132- ва 135-йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракатланиш трассаси ўзгарди.

Изоҳ билдириш