38207

NASA коинотга Марс сайёрасини ўрганишга ёрдам берувчи ускунани жўнатди

Технология 8 май 10:27 271

Atlas 5 ракета ташувчиси куни кеча Калифорниядаги Ванденберг базасидан осмонга кўтарилди. Ракета коинотга НАСА томонидан ишлаб чиқарилган, Марс саёрасини ўрганишга имкон берувчи дастгоҳни олиб чиқади. Қизил сайёрага етиб олгунга қадар у 500 млн км масофани босиб ўтади. Сайёранинг Элизиум номли ҳудудига ускуна ноябрь ойида етиб боради.

InSight зонди сайёра сатхига Марснинг тектоник фаоллигини ўрганиш имконини берувчи маҳсус сейсмометрларни жойлаштиради. Олимлар шу тариқа тўрт ярим миллиард йил аввал пайдо бўлган сайёра ҳақида маълумотлар тўплаш ниятида.

Изоҳ билдириш