«ВКонтакте», «Яндекс», «Twitter», «Facebook» ва «Одноклассники» IP-адреслари «Роскомнадзор» томонидан тақиқланган сайтлар реестрига тушди. Бу ҳақда «Gazeta.ru»хабар бермоқда. Маълум қилинишича, рўйхатда «Yahoo» ва «Liveinternet»нинг ҳам IP-адреслари бор.
Идора сайтида хабар берилишича, «ВКонтакте»га тегишли бўлган 87.240.129.133 манзили блокланган. Шунингдек, рўйхатда Google’нинг 33та IP-манзили ва Microsoft (29), Amazon (14) манзиллари, «Яндекс» ҳамда Facebook’нинг бештадан манзили, Twitter’нинг учта ва «Одноклассники»нинг битта манзили бор.
Usher2.Club яратувчиси ва «Дремучий лес» хостинг-провайдери бош директори Филипп Кулиннинг сўзларига кўра, реестрдан MSK-IX интернет-трафик алмашиш нуқтаси ҳам жой олди, у тармоқ ускуналари ва компьютерлар ички соатлари синхронлашишига жавоб беради.