35909

«Россия, кут, улар учиб боради». Трамп Сурияга ракета зарбаси берилиши ҳақида огоҳлантирди

Дунё 12 апрель 13:20 394
Фото: Правда.Ру

Дональд Трамп АҚШ Сурияга янги қуроллар билан зарба бериши ҳақида айтиб, Россияни бунга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда катта ҳарбий амалиёт бошлашига ишора қилди.

«Россия Сурияга учадиган ҳар қандай ракетани уриб тушириши билан мақтанганди. Тайёргарлигингни кўравер, Россия. Улар учиб боради. Бу ракеталар жуда яхши, янги ва «ақлли» ракеталар! Сен ўз фуқароларини газ билан ўлдириб, бундан роҳатланадиган ҳайвонни қўллаб-қувватламаслигинг керак эди!», – деб ёзди Трамп твиттерида. Америка етакчиси АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш вақтидан ҳам ёмонроқ эканини маълум қилди.

Изоҳ билдириш