35832

Путиннинг инаугурацияси санаси маълум бўлди

Дунё 11 апрель 16:48 158

Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Дмитрий Медведев Давлат думасида ҳукумат фаолияти тўғрисидаги ҳисобот билан чиқиш қилиб айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Газета.ru.
Дмитрий Медведев қонунга мувофиқ инаугурациядан сўнг ҳукумат ўз ваколатларини тугатишини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Путиннинг инаугурацияси 2000 йилдан бери 7 майда ўтказилади. Айнан шу куни мамлакатнинг аввалги президенти ваколатлари якунланади.

Изоҳ билдириш