35716

Си Цзиньпин: Биз ҳеч қачон бошқалар учун таҳдид бўлмаймиз

Дунё 10 апрель 14:43 164

Хитой ҳеч қачон бошқа давлатлар учун таҳдид бўлмайди ёки ўзининг тараққий этиши даражасидан қатъий назар жаҳонда ўрнатилган тартиб-қоидани бузмайди, деб баёнот қилди ХХР раиси Си Цзиньпин сешанба куни Боаода бўлиб ўтадиган ҳар йилги Осиё иқтисодий форуми очилиши маросимида. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.

«Хитой ўз тараққиётида қандай даражага эришишидан қатъий назар, биз ҳеч қачон бошқалар учун таҳдид бўлмаймиз, жаҳонда ўрнатилган тартиб-қоидани бузмаймиз, ўз таъсиримизни ўтказишга ҳаракат қилмаймиз», — деб таъкидлади Хитой етакчиси.

Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, «Хитой ҳамиша дунёда тинчлик бунёдкори, жаҳонда ўрнатиб бўлинган тартиб-қоидалар ҳимоячиси бўлиб қолган ва глобал тараққиётга ўз ҳиссасини қўшиб келган».

Боаодаги Осиё форуми 2001 йилдан буён Хитойнинг Хайнань оролида ўтказиб келинади. Жорий йилда форум «Очиқ ва инновацион Осиё дунё янада тараққий этиши учун» шиори остида ўтказилмоқда.

8-11 апрель кунлари ўтказиладиган бу форумнинг мақсади Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро мувофиқлашганлик ва ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, расмий шахслар, тадбиркорлар, мутахассислар ва олимлар ўртасида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа масалаларда алоқаларни йўлга қўядиган платформани яратишдан иборат.

Изоҳ билдириш