35703

Асли ўзбекистонлик ИШИД етакчиси Афғонистонда ўлдирилди

Дунё 10 апрель 13:59 278
Афғонистонлик ҳарбийлар/Фото: Shah Marai/AFP

АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ҳудудида Қори Ҳикматулла номли “Исломий давлат” раҳбарларидан бирининг йўқ қилингани ҳақида хабар қилишди, дея хабар берди РИА Новости.

НАТО хабарига кўра, Қори Ҳикматулла Афғонистон шимолида “Исломий давлат” сафига янги жангчилар ёллаш билан шуғулланган. Террорчи ва унинг тан соқчилари 5 апрел куни, Фарёб провинцияси шимолида  авиация зарбаси ёрдамида йўқ қилинган.

Афғонистон ҳарбийлари  айтишига қараганда, Қори Ҳикматулло “Исломий давлатнинг” Афғонистондаги раҳбари бўлган ва мамлакатда ўтказилган кўплаб қонли террорчилик актларининг ташкилотчиси бўлган. Унинг йўқ қилиниши ИД учун катта йўқотишдир.

НАТО хабарида Қори Ҳикматулланинг миллати ўзбек бўлгани ва унинг ўрнига келаётган янги раҳбар — Мавлави Хабибул Рахмоннинг ҳам ўзбек эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, хабарда Ҳабибул Раҳмоннинг ўтмишда “Толибон” билан алоқалари бўлгани ҳам айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон манбааларида айтилишига кўра, мамлакат шимолидаги “Жаузжан” вилоятида айни дамда мамлакат шимолида 450-500 нафар ИД жангарилари жойлашиб олган. Улар орасида 30га яқин “Хорижий мутахассислар” ҳам борлиги таъкидланмоқда.

Изоҳ билдириш