34285

«Кемерово»даги ёнғинда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Дунё 26 март 9:31 404

Якшанба куни Кемерово шаҳридаги (Россия) тўрт қаватли тўртта «Қишки гилос» савдо-кўнгилочар марказида кучли ёнғин содир бўлди, унда 37 киши, шу жумладан 9 нафар бола нобуд бўлди. РИА Новости хабар беришича, 45 киши ҳалок бўлган. Аввалроқ ёнғин оқибатида бедарак йўқолганлар 69 нафар экани маълум қилинганди, шу жумладан, 41 бола йўқолган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ёнғиннинг асосий қисми бир неча кинотеатрлар ва болалар ўйин майдончалари жойлашган юқори қаватда бўлган.

Таъкидланишича, 36 нафар жабрланувчи шифохоналарда қолмоқдалар, улардан 2 нафарининг аҳволи оғир.

Ёнғин марказнинг охирги – 4-қаватида бошланган. Ёнаётган бинодан 20 киши қутқарилган, 100 киши эвакуация қилинган. Савдо маркази 2013 йилда очилган бўлиб, унинг умумий ҳудуди 23 минг квадрат метрни ташкил қилган

Қурбонларнинг сони бўйича Кемероводаги ёнғин Россияда 100 йил ичида энг катта эттита энг йирик ёнғинлардан бирига айланди.

Кемерово вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилди, дея хабар беради Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Қидирув ва қутқарув ишларида ва ёнғинда 660 дан ортиқ одам ва 124 та ускуналар жалб қилинган. Кемерово шаҳрида қутқарувчилар Москва ва бошқа вилоятлардан келганлар.

Изоҳ билдириш