33686

Дунёдаги энг бой ўзбек кимлиги аниқланди

Дунё 7 март 14:08 2 442

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Forbes’нинг янги рўйхатида 118-ўринни эгаллади. AҚШнинг машҳур “Форбес” журнали 2018 йилда дунёдаги энг бой одамлар бўйича рейтингини кеча, 6 март куни эълон қилди.

Журналда дунёнинг 72 мамлакатидан 2208 нафар миллиардер номи келтирилган.

Унга кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги 12,5 млрд долларга баҳоланган ва у умумий рўйхатда 118-ўриндан жой олган.

У россиялик миллиардерлар рўйхатида 10-ўринда қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, «Forbes» баҳосига кўра ўтган йилнинг март ойида Алишер Усмоновнинг бойлиги 15,2 млрд долларни ташкил қилганди. Умумий рўйхатда эса 66-ўринда саналганди.

Шунингдек, Усмонов бир неча йиллардан бери Россиядаги энг бой одамлар ўнталигига кирган дунёдаги энг бой ўзбек бўлиб қолмоқда.

Изоҳ билдириш