33674

АҚШ разведкаси: «ИД» хавфи туфайли Россиянинг Марказий Осиёда мавқеи мустаҳкамланади

Дунё 7 март 13:22 264

АҚШ разведка хизмати Афғонистондан келадиган «Ислом давлати» террорчилик гуруҳлари хавфи туфайли Россия Марказий Осиёда ўз позицияларини мустаҳкамлашини кутмоқда. Бу ҳақида Америка разведка хизмати директори Дэниел Коутс баёнот қилган, деб хабар берди РИА Новости.

«Россия Вашингтон билан мулоқотни қисқартириш ва иқтисодиёт ҳамда хавфсизлик соҳаларида Россиянинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш истаги билан Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларига босим ўтказади. Шу билан бирга Афғонистондаги «ИД»нинг жонланиб қолгани Москвани бу минтақада ўз позицияларини кучайтиришга мажбур қилади», — дейилади Коутснинг конгрессга йўллаган ёзма кўрсатмаларида.

«Давлат бошқарувининг ёмонлиги ва иқтисодиётнинг сустлиги, айниқса, Россия ёки бошқа давлатларга ишлашга борадиган Марказий Осиёдаги аҳолининг аксариятида радикализация хатарини оширади. Бу ҳам Марказий Осиё, ҳам Россия, ҳам Ғарб учун таҳдид ҳисобланади», — дейилади ҳужжатда.

Коутснинг фикрига кўра, Хитой ҳам, гарчи хавфсизлик ва сиёсат соҳасида Москва билан зиддиятга бормаса-да, аммо минтақада экспансияни давом эттиради.

Изоҳ билдириш