33582

Душанбеда Навоий ва Жомий ҳайкаллари ўрнатилади

Дунё 6 март 12:00 183

Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, 5 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги “Ёшликнинг 50 йиллиги” истироҳат боғининг номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Фармойишга мувофиқ, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Бехзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини “Низомиддин Алишер Навоий” деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.

Мазкур боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.

Изоҳ билдириш