33290

Қирғизистон Бош вазири милицияни полицияга айлантирмоқчи

Дунё 2 март 14:44 242

Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков милицияни полиция этиб қайта номлашни таклиф этмоқда, деб хабар қилди жума куни Sputnik Қирғизистон.

«Милиция — бу совет давридан қолган авторитар милитаристик тузилма, у жараён ва статистикага асосланган. Полиция вазифасига эса жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш киради. Ҳозирда мутахассисларимиз бошқа мамлакатлар тажрибаларини ўрганишмоқда. Мен муҳим омил сифатида ушбу топшириқни берганман», — деган Исаков.

Исаковга кўра, қайта номлаш қўшимча маблағни талаб қилиши туфайли, ушбу жараён режа асосида, барча плюс ва минуслар яхшилаб ўрганилгач, амалга оширилиши лозим.

Изоҳ билдириш