33179

Путин Россия учун асосий таҳдидни маълум қилди

Дунё 1 март 15:46 342

Россия иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги янги мураккаб ҳолатларни бартараф эта олди, мамлакат яхлитлиги таъминланди, деди Россия президенти Владимир Путин мурожаатида.

«Биз бор эътиборимизни, бор кучимизни бир муштга жамлаб оғир ва самарали меҳнат қилиш учун иродамизни кўрсатишимиз шарт. Бундай қилмасак – бизнинг ҳам, фарзандларимизнинг ҳам, мамлакатимизнинг ҳам келажаги бўлмайди. Гап кимдир келиб ерларимизни босиб олиши ҳақида бормаяпти. Гап мутлақо бу ҳақда эмас. Биз учун энг асосий таҳдид ва душман – қолоқлик. Агар вазиятни ўзгартирмасак, қолоқлигимиз янада кучаяди», — деди Путин.

Россия президенти ҳар йили Федерал йиғинга мамлакатдаги ҳолат ҳамда ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ҳақида мурожаат йўллайди. У Россиянинг яқин истиқбол учун ривожланишнинг стратеги йўналишларини ифодаловчи дастурий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир.

Изоҳ билдириш