33151

Мисрда юк поезди ва йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

Дунё 1 март 13:38 181

Мисрнинг Бухейра провинциясида икки поезд тўқнашуви оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 40 нафар одам тан жароҳатлари олди.

Маҳаллий ОАВ ҳабар беришича, йўловчи поезднинг икки вагони ажралиб кетган ва ортидан ҳаракатланаётган юк поезди билан тўқнашиб кетган.

Мамлакат бош вазири Шериф Исмаил транспорт вазирига воқеа жойига етиб бориб фалокат оқибатларини ўрганишни буюрди.

Эслатиб ўтамиз, шу каби фалокат август ойида ҳам юз берган эди, ўшанда 42 киши вафот этган, 100дан ортиқ киши жарохатланган эди.

Изоҳ билдириш