Колумбиялик таниқли қўшиқчи Шакира солиқ органлари талабларини бажариш учун Испания ҳукуматига 25 млн. доллар жарима тўлади. Бу ҳақида «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шакира 2010 — 2017-йилларда испаниялик таниқли футболчи Жерар Пике билан яшаган. Жуфтлик ўз муносабатларини расман 2011 йили ошкор қилди, аммо Шакира фақат 2015 йили солиқ органлари ҳисобига қўйилган. 2011—2014 йиллар учун солиқдан қарздорликни сўндирганлиги билдирилмоқда.
Унинг ўзи 2011 йил учун солиқларни тўлашга рози, бироқ қолган уч йил бўйича чиқарилган қарор устидан шикоят келтириш ниятида.
Бунгача хонанданинг вакиллари у Испанияда солиқ резиденти ҳисобланиши учун қонунда белгиланган меъёр — 183 кундан кам яшаганини билдиришганди.