32960

Тошкент-Балиқчи-Тошкент поезди чипталари нархи маълум бўлди

Дунё | Иқтисод 27 февраль 16:28 319

22 мартдан бошлаб қатнайдиган Тошкент-Балиқчи –Тошкент йўловчи поезди учун чипталар сотуви бошланди. Бу ҳақда «Кыргыз темир жолу» компанияси сайтида маълум қилинди.

Хабарга кўра, Бишкекдан Тошкентгача плацкарт вагонларига чипта 2500 қирғиз сўми (36,71 доллар), купега 3378 қирғиз сўми (49,6 доллар), люкс вагонларга 6432 қирғиз сўми (94,45 доллар)дан сотилади.

«Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли 455/456-рақамли Тошкент-Балиқчи –Тошкент йўловчи поезди ҳафтада бир марта қатнайди.

Поезд таркиби еттита купе, учта плацкарт вагони ва вагон-ресторандан иборат бўлади.

Изоҳ билдириш