32925

«UTair» авиакомпанияси Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпишни режалаштирмоқда

Дунё 27 февраль 13:43 229

«UTair» авиакомпанияси Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Rambler авиаташувчининг матбуот хизматига асосланиб.

Компания кузатув кенгашининг ушбу масала бўйича йиғилиши 2 мартда бўлиб ўтади.

Авиакомпания ваколатхонаси 2012 йилда очилганди. «ЮТэйр» Москвадан Тошкент ва Бухорога қатновларни амалга оширади.

Компания бу борада ҳозирча изоҳ бермаган.

«UTair» авиакомпанияси самолёт ва вертолётлар сервиси, авиаташув хизматини кўрсатиш, авиация ходимларини тайёрлаш билан шуғулланувчи компанияларни ўз ичига олган «ЮТэйр» (UTair) гуруҳи таркибига киради.

Изоҳ билдириш