32764

Ўзбекистонлик фуқаролар яна Оқтўбада ЙТҲга учради (видео)

Дунё 26 февраль 11:49 397

Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи транспорти Оқтўбадан Хромтаугача бўлган йўлда ҳалокатга учради. Жабрланганлар бор. Бу ҳақида Оқтўба вилоятининг ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига таяниб ria.ru хабар бермоқда.

ИИБ берган хабарга кўра, Самара-Чимкент автойўлида, асли Жанубий қозоғистонлик бўлган 35 ёшли ҳайдовчи бошқариб кетаётган Mercedes автобуси йўл четидаги ариққа тушиб, ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автобус йўловчилари бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражадаги тан жароҳатлари билан Хромтау туман марказий касалхонасига ётқизилган. Автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисмига мувофиқ тергов ишлари бошланди.

Изоҳ билдириш