32564

Петербургда теракт амалга оширмоқчи бўлган марказий осиёликлар қўлга олинди

Дунё 22 февраль 22:34 235

Бугун Россия Федерал хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаси ходимлари Санк-Петербург шаҳрида келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган 4 кишини қўлга олди. Бошқарма матбуот хизматига асосланиб РИА Новости агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу шахслар Петербургда терактлар содир этишга тайёрланган.

Маълум бўлишича, террорчиликда гумон қилинаётган шахс транспорт инфраструктураси объектлари ҳамда одамлар кўп тўпланадиган жойларга ҳужум қилмоқчи бўлган.

Айни вақтда зарур оператив-қидирув тадбирлари ва тергов жараёни олиб борилмоқда. Ҳозирча тергов манфаатлари туфайли қўлга олинганларнинг шахси маълум қилинмаяпти.

Изоҳ билдириш