31227

Дубай ҳукумати 2021 йилдан қоғоз ҳужжатлардан тўлиқ воз кечади

Дунё 7 февраль 8:59 451

Дубай ҳукумати 2021 йилдан қоғоз ҳужжатлардан тўлиқ воз кечади, деб хабар қилмоқда Arabian Business нашри.

Dubai Paperless Strategy дастурининг ишга туширилаётгани ҳақида Дубай меросхўр шаҳзодаси Хамдан эълон қилган. Дастурга мувофиқ, барча ҳукумат муассасалари ва уларнинг мижозлари қоғоз ҳужжатларни чиқариб, тақдим этишдан халос бўладилар.

«Дастур туфайли ҳозирда Дубай ҳукумати томонидан йилига ишлатилаётган 1 миллиард қоғоздан халос бўламиз», — деб баёнот қилган шаҳзода Хамдан.

Дастурни ҳаётга татбиқ этиш учун, ҳукумат муассасаларида автоматлаштириш оширилади, рақамли идентификатор, имзолар ва сертификатлардан фаол фойдаланила бошлайди. Буларнинг барчаси ихтисослаштирилган платформалар орқали ишга туширилади.

Ушбу ўзгаришлар туфайли амалдаги қонунчиликка ўзгартиш киритилиши қўшимча қилинган.

Изоҳ билдириш