31190

Ахмат Қодиров фонди Бангладешда мьянмалик етим-болалар учун мактаб очди

Дунё 6 февраль 15:40 411

Ахмат Қодиров номидаги регионал жамоатчилик фонди Бангладешда мьянмалик қочқинлар лагерида етим-болалар учун мактаб очди, деб хабар қилди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров.

«Мьянма билан чегарадош Бангладеш ҳудудида қочқинлар учун ташкил этилган энг йирик лагерда мактаб очилиши бўйича ишлар якунланди. У етим-болалар учун мўлжалланган. Мактабга Россия қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров номи берилди. Таълим муассасасида мингга яқин ўғил болалар ва қизлар таҳсил олади. Ўқиш жараёни бошлаб юборилган», — деб ёзган Қодиров ўзининг «Вконтакте»даги саҳифасида.

Қодиров шунингдек, мактабдаги ўқитувчиларга маош тўланиши, мактаб кутубхонаси учун аллақачон китоблар харид қилинганига аниқлик киритган. Болалар дарсликлар ва кийим-кечак билан таъминланган, бир кунда икки маҳал овқатланишади.

«Дастлабки лойиҳа бўйича иккита қудуқ қазилиши керак эди. Аммо сув фавқулодда камлиги. етишмаслигини тушуниб, Россия қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров номидаги жамоатчилик фонди қудуқлар сонини йигирматагача етказишга қарор қилди. Улардан еттитаси эксплуатацияга киритилган», — қўшимча қилган Қодиров.

Лагерда шунингдек, тиббиёт пунктлари очилади. «Бу йирик ижтимоий лойиҳа бўлиб, бир нечта масалаларга ечим топишга қаратилган. Биринчи галда, кичик ёшдаги болалар ўқиш ва ёзишга ўргатилади. Бошланғич таълимни олишга улгурган болалар эса фанлар бўйича ўз билимларини кенгайтирадилар… Минглаб болалар, ўсмирлар, йигит ва қизлар саводли бўлади, очлик нелигини унутишади», — хотима қилган Чеченистон раҳбари.

Изоҳ билдириш