31123

Ўзбекистон Россияда вақтинча яшаш учун берилган рухсатномалар сони бўйича 4-ўринни эгаллади

Дунё 6 февраль 8:44 547

Ўзбекистон фуқаролари 2017 йилда Россияда вақтинча яшаш учун берилган рухсатномалар сони бўйича 4-ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда Россия ИИВ сайти.

Рухсатномалар энг кўп берилган мамлакат бу – Украина. 2017 йилда Украинанинг  96 212 нафар фуқаросига вақтинча яшаш учун рухсатнома берилган. Рухсатномалар сони бўйича иккинчи ўринда — Қозоғистон 45317 та, учинчи ўринда Тожикистон – 40 887та туради.

Ўзбекистон фуқароларига ўтган йилда – 36 469та вақтинча яшаш учун рухсатнома берилган. Бешинчи ўринда Арманистон бўлиб, ушбу давлат фуқароларига 22 860 та рухсатнома берилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий фикр ўрганувчилари маълумотига кўра, айни дамда Ўзбекистондан ташқарида яшаётган фуқаролар сони 3 миллион кишига яқин. Россия ИИВ хабарига кўра, Россияда Ўзбекистон фуқаролари мигрантлар умумий сонидан 10%ни, яъни 1 миллионга яқин кишини ташкил қилади. Ўзбекистон фуқаролари номига 765 800 та патент расмийлаштирилган.

Изоҳ билдириш