31018

Москвада қалин қор ёғди. Болаларга мактабга бормасликка рухсат берилди (видео)

Дунё 5 февраль 11:51 635

Ўтган ҳафта охирида Москвага кучли қор бўрони ёпирилди. Синоптиклар сўзларига кўра, бундай ҳолат юз йилда бир марта кузатилади.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда йўловчилар Москвадаги қор уюмларида тиқилиб қолган автобусни итариб чиқаришаётгани ҳақида видео пайдо бўлди.

Москва мэрияси қор аппокалипсиси бўрони туфайли болаларга мактабларга бормасликка рухсат берди. «Кучли қор бўрони бугун кечга ҳам, эртага ҳам тўхтамайди. Йўллардаги аҳвол мураккаб. Шахсий автомобилларда ҳаракатланмаслик тавсия этилади. Эртага мактабларга боришни эркин деб эълон қиламиз», — деб ёзган Москва мэри Сергей Собянин ўзининг Твиттерида.
Учинчи феврал куни бошланган қор фожеали якунларга олиб келиб, йўллардаги аҳволни мураккаблаштиришда давом этмоқда. Қор билан бирга музли ёмғир ҳам ёғгани қайд этилган.

Москва мэрияси хабарига кўра, об-ҳаво туфайли Москвада 1,6 мингга яқин дарахтлар қулаган, уларнинг барчаси олиб ташланган.

Москва регионларида кучли қордан кейин юзага келган улкан уюмларни тозалаш ишларига ҳарбийлар жалб қилинган. Бу ҳақда Ғарбий округ матбуот-хизмати Интерфаксга маълум қилган.

Изоҳ билдириш