30990

Тожикистон бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бугун Тошкентга келади

Дунё 5 февраль 10:08 382

2018-йилнинг 5-феврал куни Тошкент шаҳрига Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Изоҳ билдириш