30979

АҚШда йўловчи ва юк ташувчи поездлар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Дунё 5 февраль 9:37 336

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида Amtrak компаниясига тегишли йўловчи поезди юк ташувчи темир йўл состави билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Amtrak» компаниясининг Нью-Йорк ва Майами орасида қатновчи йўловчи ташувчи поезди Жанубий Каролинада юк поезди билан тўқнашган. Натижада локомотив ва олдинги вагонлар релсдан чиқиб кетган. Поезд бортларида 147 та йўловчи бўлган.

Ҳукумат расмийларининг маълумот беришича, жами 70 йўловчи турли даражада жароҳатланган.

Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, воқеа жойида транспорт ҳаракати тўхтатилган.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳ билдириш