30958

Сурияда Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилди

Дунё 4 февраль 8:54 1 345

Шанба куни Суриянинг Идлиб вилоятида Су-25 самолёти уриб туширилди, учувчи қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Шанба куни Россиянинг Су-25 самолёти Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилди. Учувчи самолётни тарк этишга улгурган, лекин жангарилар билан бўлган жангда қурбон бўлган”, — дейилган вазирлик хабарида.

Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган самолёт Идлиб вилоятидаги тинчилик ўрнатиш ҳудуди устидан навбатчи парвоз амалга ошираётган вақтида зарбага учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт “Жабҳат-ан-Нусра” жангарилари томонидан, кўчма зенит-ракета қурилмаси ёрдамида уриб туширилган.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, “Жабҳат-ан-Нусра” жангарилари назорати остида бўлган ҳудудга аниқ нишонга олувчи қурол ёрдамида ёппасига зарба берилган. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарба оқибатида 30дан ортиқ жангари йўқ қилинган.

Айни дамда Россия Тинчлик ўрнатиш маркази Туркия вакиллари билан биргаликда россиялик учувчи танасини қайтариш чораларини кўрмоқда.

Изоҳ билдириш