30937

Тошкентда Жанубий Кореянинг яна бир университети филиали очилади

Дунё 3 февраль 17:38 963

Тошкентда Жанубий Кореянинг Пучон университети (Bucheon University) ўз филиалини очади.

Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Пучон университети профессори Ли Донг Вук томонидан бу борада баённома имзоланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Университет филиалида мактабгача педагогика ва психология факультетлари очилади.

Филиал шу йилнинг сентябрида ўз ишини бошлайди.

Илгарироқ Тошкентдаги Инха университетида «Халқаро савдо ва ҳамкорлик» факультетини ташкил этиш бўйича иш олиб борилаётганлиги маълум қилинганди.

Изоҳ билдириш