30924

Путин: Агар президентлик сайловида мағлуб бўлсам, 18 мартдан кейин комбайн ҳайдаш билан шуғулланаман

Дунё 2 февраль 21:11 1 976

Россия президенти Владимир Путин Ростов-Дондаги «Ростсельмаш» комбайн заводи цехларидаги янги техника билан танишди, деб хабар беради «MK.ru».

Путин тренажёр рулига ўтириб кўрди ва йиғилганларни навбатдаги хазили билан таажжублантирди.

Аввалига президент савдо ва саноат вазири Денис Мантуров ҳамда «Ростсельмаш» директорлар кенгаши раиси Константин Бабкин ҳамроҳлигида трактор йиғиладиган цехдаги иш фаолияти билан яқиндан танишган.

Путин буғдой ўрувчи комбайн симуляторини юргизиб, ҳатто ўриш жараёнини ҳам синаб кўрган. У симуляторга юқори баҳо бериб, «Агар президентлик сайловида мағлуб бўлсам, 18 мартдан кейин комбайн ҳайдаш билан шуғулланаман», деган.

Изоҳ билдириш