30856

Шимолий Корея Америка устидан арз қилди

Дунё 2 февраль 14:17 842

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ли Ен Хо Америка Қўшма Штатлари Корея яриморолида вазиятни зиддийлаштиришга ҳаракат қилаётгани муносабати билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутеррешга мактуб йўллади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Мактубда Корея яриморолида «тинчлик ва фаровонликка интилган, миллатни бирлаштириш учун ярашишга интилтирган туб бурилиш вазияти яратилгани» алоҳида таъкидланган.

«Аммо америкалик ҳукмдорлар омма фикрини ёлғон билан чалғитмоқда, гўёки Шимол ва Жануб музокаралари уларнинг қатъий санкциялари ва босими натижаси маҳсули экан. Бу Шимол ва Жануб бир-бирига тик қараб, тинчлик саҳифасини очаётганда юз бермоқда, (АҚШ) атайдан ҳолатни зиддийлаштириш учун ўзининг стратегик воситаларини, шу жумладан, Корея Яримороли атрофига ядроли авианосецларнинг зарба берувчи бирикмалари олиб кирилмоқда «, — дейилади мактубда.

Ҳужжатда қайд этилишича, «АҚШ қишги Олимпия ўйинларидан кейин бизнинг Республикамизга қарши ҳамкорликдаги йирик кўламли агрессив ҳарбий машғулотлар ўтказишини оммага эълон қилишмоқда».

«Агар Корея яриморолига ва унинг атрофига ядро уруши воситаларини ташиётган ва бу билан ҳолатни зиддийлаштираётган АҚШнинг бу кирдикорлари туфайли кореяликлараро муносабатларни соғломлаштириш ва зиддиятни юмшатиш учун кўп меҳнат орқали эришилган муҳитга зарар етса, у ҳолда АҚШ бунинг учун жавобгарликдан ҳеч қачон ўзини сокит қила олмайди», — дейилган мактубда.

КХДР ТИВ Гутеррешдан АҚШ ҳаракатларига эътибор беришни ва уларни тўхтатиш учун имкони борича ҳаракат қилишини сўраган.

Изоҳ билдириш