30785

Чекмарев: Россия Ўзбекистондан пахта сотиб ололмайди

Дунё 1 февраль 18:48 1 346

Куни кеча, 31 январь куни ўтказилган Бутун Россия агроном соҳаси йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар ишлаб чиқариш, механизациялаш, кимёвий моддалар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Петр Чекмарев Россия пахта ишлаб чиқаришни бошлаганлигини маълумот қилди.

«Гап шундаки, мен ҳозиргина Ўзбекистондан қайтдим. Уч йилдан сўнг Россия Ўзбекистондан пахта сотиб ола оломаймиз. Чунки Ўзбекистонда қайта ишлаш комбинатларини қуришни бошлашган. Улар бизга бир тонна пахта ҳам беришмайди», — деб қўшимча қилди Чекмарев.

Шунингдек, Россия пахта етиштириш учун мумкин бўлган 200 минг гектар майдонга эга эканлигини таъкидлади.

«Биз пахта етиштириш бўйича иш бошладик, пахта биз учун янги экиндир. Бугунги кунда барча технология масалалари кўриб чиқилган, бу йил Астрахан ва Волгоградда тахминан минг гектар ерга пахта экиш режалаштирилган «, — деди Чекмарев.

Изоҳ билдириш