30572

Амалдор 490 минг доллар пора билан қўлга олинди

Дунё 30 январь 16:09 2 831
Фото: business24.ro

Тожикистон Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг минтақалар ривожланиши ва инвестицияларни программалаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Асқар Нурализода катта миқдорда пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақида Тожикистон молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш Агентлиги хабар тарқатди.

Асқар Нурализода 490 минг доллар пора олаётганида ушланган. Маълум бўлишича, у Жалолиддини Балхи туманида истиқомат қилувчи кимсадан 2016-2020 йилларга мўлжалланган инвестициялар Давлат дастурига паррандачиликни ривожлантириш борасидаги пункт киритиб бериши эвазига1 миллион доллар таъма қилган.

Бундан ташқари, Иқтисодий Тараққиёт вазирлигининг Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари рафиқаси учун пойтахтдаги янги қурилаётган мавзедан 70 минг долларга тенг уй сотиб олиб беришни ҳам талаб қилган.

Давлат амалдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ билдириш