30167

Павлодарга кетаётган 58 нафар ўзбекистонлик яна бир фожиадан қутқариб қолинди

Дунё 24 январь 10:55 3 016
Фото: Павлодар онлайн

Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида Ўзбекистон фуқаролари ўтирган автобус қутқариб қолинди, деб маълум қилди  Tengrinews. Павлодар ҳокимлиги маълумотларига кўра, автобус Тошкентдан Красноярскка қараб кетаётган эди. Транспорт воситаси совуққа дош бера олмасдан, Шидерти қишлоғи яқинида ишдан чиққан. Бу пайтда автобусда 57 йўловчи ва ҳайдовчи бўлган.

Автобус иситилгач, йўловчилар Павлодарга кузатиб қўйилган.

Тахминларга кўра, агар воқеа рўй берган жойда иситиш пункти бўлмаганда йўловчилар музлаб қолишлари мумкин эди.  Ҳозирда автобус Павлодардаги автотураргоҳда. Айни пайтда носоз автобус таъмирланмоқда, сўнг эса транспорт воситаси ўз йўлини давом эттириши мумкин. Маҳаллий полиция ходимлари эса уни Россия чегарасига қадар кузатиб қўйишади, – дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш