30148

Ақтўбедаги фожеа: автобус нима сабабдан ёнгани маълум қилинди

Дунё 24 январь 9:29 2 464

Ўзбекистон ҳукумати томонидан эълон қилинган қарорда, Қозоғистондаги автобус ёниши сабаблари кўрсатиб ўтилган, улар орасида техник носозлик, юкларнинг кўплиги ва хавфсизлик нормаларига риоя этилмаганлик санаб ўтилган.

Ўтган ҳафта пайшанба куни ичида 57 киши бўлган автобус Қозоғистон вилояти Ақтўбе туманидаги Самара-Шимкент трассасида ёниб кетган эди. Қозоғистон ҳукумати маълумотларига кўра, 52 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.

Беш киши омон қолган, улар енгил жароҳат олганлар.

Йўловчилар — Ўзбекистон фуқаролари, ҳайдовчилар — қозоғистонликлар бўлишган. Айни вақтда Тошкентда жасадлар шахсини аниқлаштириш жараёни ўтказилмоқда.

Омон қолган икки нафар ўзбекистонлик тергов тадбирлари доирасида Ақтўбеда қолмоқда.

Изоҳ билдириш