29290

Google Путинни президент сайловининг ғолиби деб ҳисобламоқда

Дунё 15 январь 16:51 418

14 январь куни Google қидирув сервиси Россияда шу йили бўлиб ўтадиган президент сайлови юзасидан қизиқарли башоратни тақдим этди, деб хабар беради «Вести.ru». Унда амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин мартда бўлиб ўтиши мўлжалланган сайловларнинг ғолиби сифатида ҳозирдан кўрсатиб қўйилган.

Рус, инглиз ёки немис тилида «сайлов 2018 Россия» («выборы 2018», «election 2018 russia», «präsidentschaftswahl russland 2018») деб қидирувга берилганида, саҳифада «ғолиб — Путин Владимир Владимирович» шаклидаги жавоб келиб чиқмоқда.

Изоҳ билдириш