29282

Россиядаги мактабга ҳужум қилинди, 5 ўқувчи ва бир ўқитувчи пичоқ билан жароҳатланди

Дунё 15 январь 16:14 393

Россиянинг Пермь шаҳридаги мактаблардан бирига ниқоб кийган икки номаълум шахс бостириб кириб, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини яралади.

“Ҳужум оқибатида 6 киши — беш нафар ўқувчи ва бир ўқитувчи жабрланди. Улар касалхонага ётқизилди. Айни пайтда воқеа жойида тез ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда.”, деб маълумот берди ҳудудннг хавфсизлик бўйича вазирлик матбуот хизмати. Дастлабки маълумотларга кўра, икки шахс қўлга олинган.

Изоҳ билдириш