28765

БААда ишга жойлашмоқчи бўлган муҳожирлар учун янги қоида киритилди

Дунё 9 январь 17:41 525

Муҳожирларнинг Бирлашган Араб Амирликларида ишга жойлашиши борасидаги қоидаларга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзади UAE Inside.

БАА Координация қўмитасинингмаълумотига кўра, БААга ишчи визасини олмоқчи бўлган муҳожирлар энди судланмаганлик ҳақида маълумотномани тақдим этиши керак бўлади.

Ушбу чора янада хавфсиз жамиятни яратиш ва БААни дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бирига айлантириш учун кўрилган.

Янги қоида 2018 йил 4 февралдан кучга киради. Чет эл фуқаролари маълумотномани ўз ватанидан ёки ўзлари беш йил яшаган бошқа исталган мамлакатдан олиши керак бўлади.

 

Изоҳ билдириш