Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун қозоғистонликларга муҳим баёнот билан мурожаат қилади, деб хабар тарқатмоқда қозоқ ОАВлари.
«Президент анъанавий тарзда Қозоистон халқига мурожаатнома йўллайди», — дейилади хабарда.
Қозоғистон президенти матбуот-хизмати ушбу мурожаатнома республика каналларида бугун, 9 январ куни, Остона вақти билан 19.00да намойиш этилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, Назарбоевнинг чиқиши олти дақиқа давом этади.