28708

Дунёнинг энг иссиқ жойларидан бирида қаторасига иккинчи йил қор ёғди

Дунё 9 январь 12:02 496

Жазоирда, Саҳрои Кабир чўлида жойлашган Айн-Сафр шаҳрида қор ёғди «TSA» нашрининг хабар беришича, қор 7 январ куни эрталаб Саҳройи Кабирнинг шимолида жойлашган Айн-Сефра шаҳрида ёғган.

“Чўлда олтин қумлар ва тоза оқ қор бирлашган гўзал манзара ҳосил бўлди”, деб ёзилган суратларга изоҳда.

Бутун кун мобайнида 40 см. қор ёғгани маълум бўлди. Кун охирига келиб эса қор эрий бошлаган. Ўтган йил Саҳрои Кабирда қор декабрда ёққан. Ўшанда ҳам бу манзарани Боучатата суратларда муҳрлаганди. У таъкидлаганидек, бу ҳудудда қорни 2013 йилдан бери кузатмаган ва маҳаллий аҳоли бундай об-ҳавога таажжубланишган.

Изоҳ билдириш