28517

Ким Чен Ин «ўтмишни ковламасдан» Жануб билан алоқаларни яхшилашни буюрди

Дунё 7 январь 22:21 565

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилаш учун шарт-шароитлар яратилиши зарурлиги ҳақида баёнот қилди, деб хабар бермоқда Корея марказий телеграф агентлиги.

«Шимол ва Жануб ўтмиш билан боғланиб қолиши керак эмас. Ўртадаги муносабатларни яхшилаш, Жануб ва Шимол қўшилиши масаласида илғор қадамларни қўйиш шарт», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу ерда гап Пхеньян ва Сеул ўртасидаги муносабатлар нормаллашуви ҳақидагина эмас, балки миллат ярашуви ва бирикиши ҳақида ҳам бормоқда.

Ушбу йўналишда иккиёқлама ҳаракатлар орқалигина натижага эришиш мумкин, деб қайд қилинган баёнотда.

Шу билан бирга, Ким Чен Иннинг фикрича, икки мамлакат ярашуви — бу корейс миллатининг ички масаласи, шу боис, Пхеньян ва Сеул бошқа давлатларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаслиги даркор.

Сўнгги хабарларга кўра, КХДР Жанубий Корея билан олий даражадаги музокараларни ўтказиш учун делегация таркибини тасдиқлаган.

Жанубий Корея сал олдин ушбу учрашувга Миллий бирлашув масалалари бўйича вазир Чо Мён Гун бошчилигидаги музокарачиларни юборишини маълум қилган эди.

Бунга жавобан Пхеньян ҳам музокаларга Ватанни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси раиси Ли Сон Гвон бошчилигида беш кишидан иборат делегацияни юборишини маълум қилди.

Изоҳ билдириш