28450

Хитой қирғоқларида кемаларнинг тўқнашуви натижасида 32 киши бедарак йўқолди

Дунё 7 январь 11:05 263
Фото: ria.ru

Панаманинг нефт танкери ва Гонконг юк ташувчи кемаси тўқнашуви натижасида 32 киши бедарак йўқолди. Бу хақида Хитойнинг марказий телевиденияси хабар бермоқда.

Фожиа кеча махаллий вақт билан 20:00 (15:00 мск) да содир бўлди. Тўқнашув иштирокчилари нефт танкери Sanchi ва юк кемаси CF CRYSTAL. Бахтсиз ходиса натижасида нефт танкери экипажи билан бутунлай алоқа узилган. Бу танкер эроннинг BRIGHT SHIPPING LIMITED нефт компаниясига тегишли. Танкерда 32 киши бўлиб улардан 30 киши Эрон ва 2 киши Бангладеш фуқороси.

Тўқнашувга қарамай Гонконг юк ташувчи кемага хеч нарса хавф солмаяпти. Унинг бортида 21 экипаж аьзоси бўлган. Уларнинг бари қутқариб олинган. Қидирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш