28273

Сандерс: АҚШ КХДР етакчисининг руҳий соғломлигига шубҳа билан қарайди

Дунё 4 январь 17:07 365

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва унинг ядро тугмачаси борасидаги баёнотини ҳимоя қилиб чиқди. Сандерснинг айтишича, Оқ уйда Шимолий Корея раҳбарининг руҳий соғломлигига шубҳа билан қарашади.

АҚШ президенти маъмурияти нималарга асосланиб Ким Чен Иннинг саломатлиги борасида шундай хулосага келди, деган саволга Сандерс жавоб бермади. Матбуот котибининг таъкидлашича, Трамп ўз ваъдаларини бажармоқда ва Америка халқини ҳимоя қилмоқда.

Куни кеча АҚШ президенти Шимолий Корея раҳбарининг ўз иш хонасидаги столда ядро тугмачаси туриши борасида берган янги йил мурожаатига жавоб қайтарди. Трамп ўзида ҳам “ядро тугмачаси борлигини, фақат бу тугмача катта, қудратли ва ишлаётганини” ёзди ва бу ҳақда Ким Чен Инга маълумот беришларни сўради.

Изоҳ билдириш