28195

Россияда ўзбекистонлик йигит заҳарланиш натижасида вафот этди

Дунё 4 январь 11:00 474

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Янги йил байрамини нишонлаш чоғида 3 нафар муҳожир сифатсиз арақдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақида «Неские Новости» хабар берди.

2 январ куни кечқурун Петербургнинг курорт райони ҳисобланган Разлив посёлкасида Ўзбекистон фуқароси кучли алкогол таъсирида қолган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар 1995, 1992 ва 1993 йилда туғилган 3 нафар одам арақдан заҳарланганини аниқлашган.

Айтилишича, уларни квартираларидан топиб олишган. Шифокорлар ва полиция етиб келганида мухожиирлар орасидаги ўзбекистонлик йигитнинг жони узилиб бўлган эди.

Криминалистлар ароқнинг қолдиқларини экспертизага йўллади.

Улфатлар 23, 25 ва 26 ёшда эди. 23 ёшли марҳумнинг танаси суд экспертизаси мутахассислари томонидан текширилмоқда.

Изоҳ билдириш