28154

Париждаги Эйфель минораси ёпилди

Дунё 4 январь 9:19 574

Парижга «Элеанор» довули келтирган кучли шамол туфайли 3 январь, чоршанба куни Эйфель минораси вақтинча ёпилди. Бу ҳақида минора маъмурияти маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Малумотларга кўра, тезлиги соатига 140 километр етаётган кучли шамол туфайли 51 департаментда хавфнинг тўқ сариқ даражаси жорий этилди.

Бир неча департаментда довул туфайли жами 9 киши жабрланди, улардан 4 нафари оғир ҳолатда. 200 минг хонадон электр таъминотидан узилди.

Изоҳ билдириш