28148

Ўзбекистонлик икки шахс Татаристон президенти қароргоҳига киришга уринди

Дунё 4 январь 9:07 478

Ўзбекистонлик икки шахс янги йилга ўтар кечаси Татаристон президентининг Қозондаги қароргоҳига киришга уринди, улар қўлга олинган. Бу ҳақида EADaily хабар берди.

Икки Ўзбекистонлик шахс Татаристон президенти қароргоҳига янги йилни нишонлаш мақсадида кириб олишмоқчи бўлишган. Ўзбекистонликларнинг бири 41, иккинчиси 44 ёшда. Улар Қозон Кремли панжарасидан ўтган пайтда қўриқчилар томонидан ушланди.

Қўлга олинганлар маҳаллий бозорда ишлашини, президент қароргоҳини томоша қилиш учун келганини айтмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш