27870

Москвада Ўзбекистон фуқароси аёвсиз калтакланди, Элчихона ёрдамга шошилмоқда

Дунё 29 декабрь 10:29 720

Москва вилоятининг Домодедова шаҳрида калтаклаш излари билан оғир аҳволда волонтёрлар томонидан топилган Ўзбекистон фуқароси Нелла Чевтаевага ёрдам кўрсатилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси Нелла Степановна Чевтаева Беларусда ўз ўғли билан доимий яшаш учун 16-декабр куни «Домодедово» аэропортига учиб келган. Россия ОАВларида тарқатилган маълумотларга кўра, Чевтаева ўғлиникига етиб бормаган.

Кекса кампир кўкариш (калтаклаш) излари билан оғир аҳволда 20 декабрь куни Домодедово шаҳрида волонтёрлар томонидан топилган.

25-декабр куни Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлимига жабрланувчининг набираси мурожаат қилган ва унга шахсни тасдиқлаш тартиби тушунтирилган ҳамда тўлдириш учун анкеталар берилган. Лекин йигит бувиси ҳақидаги маълумотларга эга эмаслигини билдириб, ҳужжатларни олиб кетган ва Консуллик бўлимига бошқа мурожаат этмаган.

Ҳозирги вақтда Элчихонанинг Консуллик бўлими ходими жабрланувчига ёрдам бериш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат масаласини ҳал қилиш учун Н.Чевтаева жойлашган жойга етиб борди, дейилади ТИВ матбуот-хизмати хабарида.

Изоҳ билдириш