27638

Россияда чақалоғини сотишга уринган ўзбекистонлик жуфтлик устидан ҳукм ўқилди

Дунё 27 декабрь 16:23 461

Россия Федерацияси тергов қўмитасининг Воронеж вилоятида содир бўлган жиноят иши бўйича тўплаган далилларига асосан, суд Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли аёл ҳамда унинг 30 ёшли шериги мамлакат Жиноят Кодексининг 127.1-модда 2-қисми бўйича (одам савдоси) айбдор деб топди. Бу ҳақида «Sledcom.ru» хабар берди. Ўзбекистоннинг 39 ва 30 ёшли фуқароси 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар ўзларининг эндигина туғилган қиз фарзандини сотиб юборишга уринишган.

Терговга кўра, 2017 йилнинг сентябрида ўзбекистонлик аёл Воронежда қиз фарзандни дунёга келтиради, бироқ ФҲДЁ органларида болани дунёга келтириш ҳолатини қонунда кўрсатилган тартибда қайд эттирмаган. Шундан сўнг бу икки шахс жиноий тил бириктирган ҳамда чақалоқни сотиб олиш истагида бўлганларни қидириб топиш, уни сотишдан олинган маблағларни эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаш ниятида бўлганлар.

10 октябрь куни ота-она қизчани тезкор амалиёт иштирокчиларига 30 минг рублга сотишган, кейинчалик улар полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон фуқаролари қилган жиноятларини бўйнига олган. Тергов давомида эркак ва аёл истиқомат қилаётган жойида рўйхатдан ўтмаганлиги ва Россия ҳудудида вақтинча яшаб турганлиги аниқланган.

 

Изоҳ билдириш